Олмазор сити

Ўзбекистондаги бундай бизнес ситиларнинг дастлабки лойиҳаси “Olmazor Business City” бўлиб у Тошкент шаҳрининг шимолий-ғарб қисмидаги 23.5 гектар майдонга жойлаштирилади. Майдон тўртбурчак шаклга эга. Лойиҳа мақсади – туманнинг мазкур қисмини модернизациялаш ва ҳудуд атрофини ободонлаштириш учун Ўзбекистон пойтахти туманининг алоҳида ҳудудини реконструкция қилиш, шунингдек аҳоли зич жойлашган ҳудудлардан бирининг уйғун қиёфасини яратишдир.

Лойиҳа билан замонавий бизнес офислар, меҳмонхоналар, савдо кўнгилочар марказлар, Олмазор тумани учун пиёдалар ҳудудлари, қулай кўп қаватли, ягона архитектура моҳиятига эга, функционал боғланган ва бир-бирини ўзаро тўлдирувчи ўзбек архитектураси анъаналари билан уйғун бўлган турар жой биноларини қуриш режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг асосий вазифаси Тошкентнинг шимолий-ғарб қисмида жойлашган Олмазор туманининг архитектуравий мажмуасини яратиш бўлиб, бунда жаҳон архитектурасидаги энг замонавий тенденцияларни қўллаб, экологик соф ва замонавий технологиялар ҳамда энергия тежамкорлиги, шунингдек ақлли технологиялардан фойдаланилади.

Бу Тошкент шаҳрининг барқарор ривожланаётган бизнес ва молиявий маркази «Olmazor Business city» ҳудудида тараққиётга олиб келувчи замонавий коммуникациялар, инвесторлар учун бизнес муҳити жозибадорлиги ва қулайлигини ошириш имконини беради.