Нурафшон йўли

Лойиҳа Тошкент шаҳридаги Нурафшон кўчасининг шимолий қисми яқинидаги ҳудудни реконструкция қилишни кўзда тутади. Лойиҳага кўра Тошкент шаҳрининг тарихий ва замонавий-саноат қисмини боғловчи
Нурафшон кўчаси янги замонавий қиёфа касб этади.

Лойиҳа мазкур кўчани жўшқин ижтимоий ҳаётга эга “булевар”га айлантиришни кўзда тутади. Мазкур участка майдони 390 га ни ташкил қилади. Аҳоли – 62`758 киши. 2050 йилга келиб аҳолининг 104`245
кишигача ошиши кутилмоқда. Лойиҳа доирасида замонавий турар жойлар, бизнес марказлар, меҳмонхоналар, супермаркетлар, турли замонавий дўконлар, шунингдек умумий майдони 338 га.(3`380`000 кв.м.) бўлган ижтимоий муассасалар қурилади