Фарғона йули

«Фаргона йули» лойиҳа йўлини реконструкция қилиш, шунингдек янги турар жой бинолари, хиёбонлар, замонавий бизнес офислар, меҳмонхоналар, гипермаркет, кўнгилочар марказлар, ижтимоий муассасалар қуришни кўзда тутади «Фаргона йули» лойиҳаси Фаргона йули кўчасидаги 227.57 га майдонга жойлаштирилади. Мазкур йўл 6 250 метр (6.25 км.) узунликдаги йўл трассасини ўзида акс эттиради ва 3 босқичда амалга оширилади.

Лойиҳанинг мақсади мавжуд трассани модернизациялаш ва ҳудуд атрофини ободонлаштириш, йириш шаҳар магистралларидан бирини уйғун архитектуравий қиёфасини яратишдир. Қурилиш экологик стандартларга риоя қилган ҳолда замонавий европа технологиялари бўйича амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг асосий мақсади – Тошкент вилоятидаги Тўйтепа аҳоли пункти ва шаҳар маркази ўртасини боғловчи йўлни реконструкция қилишдир. Бундан ташқари лойиҳанинг инвестицион муҳити хорижий инвесторлар учун қулай шароитларни яратишга қаратилган