Тошкент шаҳар ҳокими Қирғизистон элчиси билан учрашди

13.05.2019 2034

Қирғизистон Ўзбекистонга дўст, қардош мамлакатлардан. Халқларимизни шарқона қадрият ва анъаналар, қўни-қўшничилик алоқалари боғлаб туради. 
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ибрагим Жунусов билан бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама алоқаларнинг истиқболлари кўриб чиқилди. 
Ўзаро мулоқот давомида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, туризм ҳамда бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама этилди.