Инвестиция шартномаси

04.04.2019 3087

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан хорижий инвестор ўртасида қонунчиликда белгиланганига қўшимча кафолат ва ҳимоя чораларини тақдим қилиш бўйича инвестицион шартномада қуйидагилар кўрсатилиши керак :

● инвестиция объекти ва ҳажми;
● инвестицион шартноманинг муддати ва фаолият шароитлари;
● инвесторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан инвестициялар ҳажми, ишлаб чиқаришнинг маълум даражаси, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг кафолатланган даражаси ва маҳсулот сифати, хусусий ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар экспорти ҳажми, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати кафолати остида жалб қилинадиган кредитларни қайтариш таъминоти, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, меҳнат қонунчилиги ва техника хавфсизлигига риоя қилиш, ишлаб чиқариш фаолиятининг бошқа жиҳатлари бўйича;
● Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан қонунчиликка белгиланига қўшимча кафолат ва ҳимоя чоралари тақдим қилиш бўйича;
● Лойиҳа смета ҳужжатларини тайёрлаш муддатлари, пудрат ишларига шартнома тузиш, молиялаштириш манбалари, лойиҳани амалга ошириш графиги, инвестицион лойиҳа амалга оширилишининг бориши устидан техник назорат тартиби тўғрисидаги ахборот;
● хорижий инвестор томонидан мажбуриятлар бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим қилиш тартиби ва муддатлари;
● инвестицион шартнома шартларига риоя қилмаганлик учун томонларнинг жавобгарлиги; ўзгартириш киритиш тартиби; тугатиш тартиби; инвестицион шартномадан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқиш жойи ва ҳал қилиш тартиби. Инвестицион шартнома инвестицион лойиҳа хусусиятларига боғлиқ ҳолда бошқа шартлардан иборат бўлиши мумкин, шу жумладан: ҳудуднинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича томонларнинг ўзаро мажбуриятлари;
● инвесторнинг унга тегишли бўлган шартномани бажариш натижасида олинган маҳсулот ва фойдани Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ҳуқуқи;
● Ўзбекистон республикаси жисмоний шахсларидан ҳодимларни ёллаш ва ўқитиш бўйича хорижий инвестор мажбуриятлари, технологиядан фойдаланиш бўйича шартлар, шунингдек инвестицион лойиҳани амалга ошириш тугагандан сўнг яратилган ташкилот ҳодимларини ўқитиш бўйича инвестор мажбуриятлари.