Кафолат ва ёрдам

04.04.2019 2692

Ўзбекистон Республикасида республика юридик ва жисмоний шахслари томонидан амалга ошириладиган инвестициялар учун мос шароитларга нисбатан кам бўлмаган шароитларни хорижий инвесторларга тақдим қилишни кўзда тутувчи тартиб ўрнатилган.
Давлат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестицион фаолиятни амалга ошираётган хорижий инвесторлар ҳуқуқларини кафолатлайди ва ҳимоя қилади. Агар Ўзбекистон Республикасининг кейинги қонунчилиги инвестициялаш шароитларини ёмонлаштирса бунда хорижий инвесторга инвестициялаш давридан ўн йил мобайнида инвестициялаш санасида амалга бўлган қонунчилик қўлланилади.
Хорижий инвестор унинг инвестициялаш шароитларини яхшилайдиган янги қонунчилик қоидаларини ўз хохишига кўра қўллаш ҳуқуқига эга.

Қонунчилик билан ўн йиллик кафолатдан фойдаланиш тартиби кўзда тутилган. Инвестициялаш шароитлари ёмонлашганда хорижий инвестор кафолатларни қўллаш тўғрисида тегишли ваколатли органни хабардор қилади. Хорижий инвесторларга кафолатларни қўллаш тўғрисида хабардор қилувчи ваколатли органлар юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи давлат ташкилотлари – ички ишлар вазирлиги, ташқи ишлар вазирлиги, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, давлат солиқ қўмитаси ва хизмат кўрсатувчи банклар ҳисобланади.

Хорижий инвесторларни хабардор қилиш инвестициялаш санасида амал қиладиган қонунчиликни хорижий инвесторга нисбатан ваколатли орган томонидан қўллаш учун асос бўлади. Хабарнома уни ваколатли органга юбориш санасидан қатъий назар ҳужжа кучга кириш вақтидан амал қилади.
Қонунчилик билан хорижий инвесторларга умумий кафолатлар ва ҳимоя чоралари билан бир қаторда қўшимча кафолатлар ва ҳимоя чоралари тақдим қилиниши мумкин, шу жумладан хорижий инвестор олдидаги ўз мажбуриятларини ҳамкорлар томонидан сўзсиз бажарилишини таъминловчи кафолатлар.

Айрим ҳолатларда тузиладиган инвестицион шартнома асосида хорижий инвесторларга қуйидагиларда инвестиция киритишда қўшимча кафолатлар ва ҳуқуқларни ҳимоя қилиш чоралари тақдим қилиниши мумкин:

● Мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсиши, илғор таркибий ўзгаришини таъминловчи устувор тармоқлар;
● Республиканинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, унинг жаҳон хўжалик алоқаларига интеграциялашувини таъминловчи устувор лойиҳалар;
● Кичик бизнес соҳасидаги лойиҳалар, уларни амалга ошириш хомашё ва материалларни қайта ишлаш, истеъмол товар ва хизматларини ишлаб чиқариш, аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган бўлса.

Хорижий инвесторга Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан қонунчиликда белгиланганига қўшимча кафолат ва ҳимоя чораларини тақдим қилинганда мажбурий тартибда инвестиция шартномаси тузилади.
Инвестицион шартнома Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва хорижий инвестор ўртасида тузилади.